Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:38

Давлат статистика қўмитаси ёлғон маълумот тақдим этишда айбланди


Хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов Давлат статистика қўмитасини ёлғон маълумот тақдим этишда айблади (“Жамият”, 15 февраль). Гап шундаки, яқинда бир қатор оммавий ахборот воситалари қўмита маълумотига таянган ҳолда “2018 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон бўйича ўртача номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 миллион 822,2 минг сўмни ташкил этган”, деган мазмунда маълумот тарқатди. Ҳолбуки, мазкур рақам мамлакатдаги ўртача иш ҳақи миқдорини эмас, юридик шахсларнинг иш ҳақи фондини (қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари) ифодалайди. “Нега давлат статистика органлари тақдим қилинган маълумотни аслидай қилиб бюджет ва унга алоқадор ташкилотларда ишловчиларнинг иш ҳақи деб эълон қилмади? Ўзбекистондаги иш ҳақи фалон пул деб хабар бераётган айрим сайтлар оддий халқ турмуш тарзи, реал ҳолатдан шу қадар узоқми?” деб ёзади Д. Рўзметов. Қайд этилишича, журналист бу борадаги мулоҳазаларини ижтимоий тармоқда эълон қилгач, Давлат статистика қўмитасининг масъул ходими унга қўнғироқ қилиб, “одамларнинг фикрини чалғитяпсиз”, дея иддао қилган. Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев аввалроқ статистика жабҳасида иқтисодиёт тармоқларидаги реал ҳолатни объектив кўрсатиб берувчи ишончли тадқиқотлар йўқлигини танқид қилган.

XS
SM
MD
LG