Линклар

Шошилинч хабар
21 апрел 2019, Тошкент вақти: 21:46

Толиблар АҚШ билан музокара олиб борадиган делегация таркибини эълон қилди


Толиблар делегациясига Шер Муҳаммад Аббос Станикзай (суратда) етакчилик қилади.

Толиблар АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус элчиси билан жорий ойга белгиланган учрашувда иштирок этадиган 14 кишилик гуруҳ тузилганини эълон қилди.

12 февраль куни эълон қилинган баёнотга кўра, толиблар делегациясига жангари гуруҳ вакили Шер Муҳаммад Аббос Станикзай етакчилик қилади.

Делегация вакиллари орасида “Ҳаққоний” тармоғи етакчисининг қамоқдаги укаси Анас Ҳаққоний исми ҳам бор. Толиблар матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Кобулда қамоқда ушлаб турилган Ҳаққоний музокараларда иштирок этиши учун озодликка чиқарилиши кераклигини айтди.

Аммо Афғонистон ҳукуматининг асосий разведка агентлиги - Миллий разведка бошқармаси Ҳаққонийни озодликка чиқариш бўйича қарор чиқарилмаганини маълум қилди.

Толибларнинг юқорида тилга олинган билдируви АҚШ ҳамда толиблар вакиллари иштирокида Доҳада олиб борилаётган музокаралар суръати тезлашаётган бир пайтда эълон қилинди.

АҚШ ҳамда толиблар вакиллари 25 февраль куни Доҳада яна учрашиши кутилмоқда. Бундан бир неча ҳафта олдин АҚШнинг Афғонистондаги махсус вакили Залмай Халилзод Вашингтон расмийлари ҳамда Толибон вакиллари тинчлик келишувининг “асоси” бўйича келишиб олгани ҳақида билдирган эди.

XS
SM
MD
LG