Линклар

Шошилинч хабар
22 феврал 2019, Тошкент вақти: 14:06

Минскда мустақил янгиликлар портали муҳаррири устидан суд бошланди


Марина Золатава

12 февраль куни Минск суди Беларуснинг энг йирик мустақил янгиликлар сайти муҳаррири ишини кўриб чиқа бошлади. Tut.by ахборот портали муҳаррири Марина Золатавага давлат бошқарувидаги ахборот агентлигидан ноқонуний тарзда маълумот олиш айблови қўйилган.

Золатава иши инсон ҳуқуқлари фаоллари хавотирларига сабаб бўлмоқда.

Беларусда президент Александр Лукашенконинг ҳукумати мамлакат матбуотини кескин назорат остига олгани танқид қилиниб келади.

Терговчиларининг иддао қилишича, Tut.by ва “БелаПАН” офислари ичидаги компьютерлар орқали “БелТА” давлат ахборот агентлигининг пуллик контенти очиб кўрилган. “Белорусская Наука” нашрига ҳам шунга ўхшаш айбловлар қўйилган.

Умумий ҳисобда ушбу иш бўйича 15 одамга айблов қўйилди. Аммо Золатавадан бошқа барча гумонланувчи жарима тўлаганидан кейин, уларга қўйилган айбловлар бекор қилинди.

Золатавага эса “чора кўришдан бош тортиш” айблови ҳам қўйилди. Муҳаррирнинг ўзи эса бу айбловларни рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG