Линклар

Шошилинч хабар
21 апрел 2019, Тошкент вақти: 22:04

Қирғизистоннинг икки собиқ бош вазири устидан тергов якунланди. Иш судга оширилди


Бишкек Иссиқлик электр маркази

Қирғиз республикаси Бош прокуратураси Бишкек Иссиқлик электр марказини модернизация ишлари давомида йўл қўйилган коррупция факти бўйича жиноий иш материалларини ўрганиб бўлди. Тергов МХДҚнинг бош тергов бошқармаси томонидан олиб борилди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш ва коррупция бўйича собиқ бош вазирлар Сапар Исақов, Жанторо Сатибалдиев, ва бошқа бир неча мансабдор шахсларга қўйилган айблар асосли ва жиноий ишда тегишли далилар билан тасдиқланган.

Шу билан бирга собиқ молия вазири Ольга Лавровага нисбатан илк бор айблов қўйилгани айтилмоқда. У қайси модда бўйича жавобгарликка тортилишини Бош прокуратура ойдинлаштирмади.

11 феврал куни юқорида номлари қайд қилинган амалдорларга нисбатан айблов хулосаси тасдиқланди ва кўриб чиқиш учун Бишкекдаги Свердлов туман судига юборилди. Суд бошланадиган сана аниқ эмас.

Тергов версиясига кўра, ИЭМ модернизацияси вақтида давлатга 111 млн доллардан кўпроқ зарар етказилган.

XS
SM
MD
LG