Линклар

Шошилинч хабар
22 феврал 2019, Тошкент вақти: 13:33

Пентагон раҳбари Ироққа хизмат сафари билан борди


АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шэнахэн.

АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажараётган Патрик Шэнахэн хизмат сафари билан Ироққа борди. Шэнахэн Бағдодда Америка ҳарбий қўмондонлари ҳамда Ироқ расмийлари билан мамлакатдаги АҚШ ҳарбийлари келажагини муҳокама қилади. Бу орада Вашингтон қўшни Суриядан ўз ҳарбийларини олиб чиқишга ҳозирланмоқда.

Куни кеча Шэнахэн кутилмаган ташриф билан Афғонистонга борган эди.

Президент Дональд Трамп ой бошида Вашингтон Эронни яқиндан кузата олиши учун Ироқда АҚШ ҳарбийларини ушлаб туриш муҳим эканлигини айтиб, ироқликлар ғазабини келтирган эди.

Ироқ президенти Барҳом Солиҳ мамлакат конституцияси Ироқдан қўшни давлатларга таҳдид солиш мақсадида фойдаланишни ман этишини таъкидлади.

Айни дамда Ироқда АҚШнинг тақрибан 5200 нафар ҳарбийси бўлиб, улар Ироқ хавфсизлик кучларига кўмаклашиб келади.

Декабрь ойида Трамп кутилмаганда Суриядаги 2 минг АҚШ аскарини олиб чиқиб кетишини эълон қилган эди. Суриядаги Америка ҳарбийлари “Ислом давлати” гуруҳи қолдиқларига қарши курашаётган Сурия Араб кучлари ҳамда курд исёнчиларига кўмаклашиб келади.

XS
SM
MD
LG