Линклар

Шошилинч хабар
21 апрел 2019, Тошкент вақти: 21:36

Россияда автотўқнашув оқибатида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди


Россиядаги автоҳалокатлардан бири.

Россиядаги Тюмень — Ханти-Мансийск трассасида 11 февраль куни Mercedes микроавтобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетгани оқибатида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна бир ўззбекистонлик жароҳатланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, микроавтобус ишлаш рухсатномаларини расмийлаштириш учун Тобольскдан Тюменга Ўзбекистоннинг 20 нафар фуқаросини олиб кетаётган эди.

Микроавтобусда бўлган қолган 17 йўловчи жабрланмаган ва кейинроқ ҳужжатларни расмийлаштириб, Тоболскка қайтган.

Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлганлар 1984 йилда туғилган Шуҳратбек Ғуломович Тошкентбоев ва 1983 йилда туғилган Бахтиёр Тожибоевич Сайахмедов эканини билдирди.

Жабрланган йўловчи- 1976 йилда туғилган Қурвонжон Мирзалиевич Мирзааҳмедов Тюменнинг 2-сонли шифохонасига ётқизилди.

XS
SM
MD
LG