Линклар

Шошилинч хабар
24 феврал 2019, Тошкент вақти: 09:49

Эронда Исломий инқилобнинг 40 йиллиги нишонланмоқда


Исломий инқилобнинг 40 йиллиги муносабати билан кўча юришига чиқарилган теҳронлик аёллар. 2019, 11 февраль.

Эронда 1979 йил содир бўлган Исломий инқилобнинг 40 йиллиги нишонланмоқда. Пойтахт Теҳронда ҳукумат уюштирган юришда юз минглаб одам иштирок этиши кутилмоқда.

1979 йилнинг 11 февралида оятуллоҳ Руҳулло Ҳумайний тарафдорлари АҚШ қўллаб келган Шоҳ Ризо Паҳлавийни ҳокимиятдан ағдарган эди.

Теҳроннинг “Озодий” майдонида президент Ҳасан Руҳоний нутқ сўзлаши режалаштирилган.

Эрон инқилобига бағишланган тадбирлар ҳар йили 1 февралда бошланади. Бундан 40 йил муқаддам айнан шу куни сургунда юрган Ҳумайний Эронга қайтиб келган. Тадбирлар 11 февраль куни, яъни монархия тугатилган кун ўз якунига етади.

Бу йилги маросимлар АҚШ билан Эрон ўртасидаги алоқалар янада таранглашган бир муҳитда бўлиб ўтмоқда. Ўтган йилда АҚШ 2015 йил Теҳрон ва қудратли давлатлар ўртасида эришилган келишувдан чиқди. Бир томондан Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, Франция ва АҚШ, бошқа томондан Эрон имзолаган битим Эрон ҳукумати ядро дастурларини ёпиши эвазига АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан Теҳронга қарши жорий этилган санкциялар бекор қилинишини назарда тутади.

XS
SM
MD
LG