Линклар

Шошилинч хабар
24 феврал 2019, Тошкент вақти: 10:04

Қирғизистонлик ёшлар ярим тунда “Тўй учун кредит олма” тадбирини ўтказишди


"Тўйга кредит олма", деган ёзув.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 11 февралга ўтар кечаси фаол ёшлар “Тўй учун кредит олма” деб номланган тадбирни ўтказдилар.

Тадбир доирасида одамлар гавжум бўлган кўчалар ва жойларга бўёқ билан “Кредит олиб тўй қилма” деган ёзувларни қолдирдилар.

-Ҳозир одамлар бизнес ўрнига турли тадбирларни ўтказиш учун кредит олишаяпти. Мана шу нарса бизни ташвишга солмоқда. Қарзни олиб, тўй ўтказишади ва бу қарзни узиш учун кейин хорижда ишлашга мажбур бўлишаяпти,-дейилади ташкилотчилар тарқатган маълумотда.

Фаол ёшларнинг билдиришича, уларнинг ҳам ака -опалари никоҳ тўйи ва дафн маросимлари учун банклардан кредит олишган. Аммо беш йилдан бери олган кредитларини уза олмай, қийналишмоқда.

Расмий маълумотларга қараганда, Қирғизистонда бир йилда микрокредит олганлар сони юз минг кишига кўпайган. Масалан, 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида 133 минг 874 одам микрокредит олган, 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса микрокредит олганлар сони 220 минг 481 одам бўлган.

Аввароқ Давлат статистика қўмитаси Қирғизистон фуқаролари тўй ўтказиш учун банклардан йил сайин 2 миллиард доллар кредит олишини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG