Линклар

Шошилинч хабар
24 феврал 2019, Тошкент вақти: 09:49

"Ўзбекконцерт": "Президентимиз хонандаларнинг рекламасига зор эмас!"


Жаҳонгир Позилжонов Мирзиёевга атаб қўшиқ куйлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:58 0:00

Жаҳонгир Позилжонов Мирзиёевга атаб қўшиқ куйлади

“Ўзбекконцерт” раҳбари Одил Абдуқаҳҳоров Тошкентда 8 феврал куни ўтказилган матбуот анжуманида санъаткорларни президентни мадҳ этувчи қўшиқларни айтишдан тийилишга чақирди.

Абдуқаҳҳоров ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган ва кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлган “Божалар” гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжоновнинг “Селфи” қўшиғи ҳақида тўхталар экан "президентимиз санъаткорлар рекламасига мухтож эмас" деб айтди.

"Президентимизни ўзлари ҳам айтганлар, бўлди энди мақташ бўлмайди, деб. Биз ҳозир Жаҳонгир Позилжоновга индамасак президентга яхши кўриниш учун иккинчиси айтади, учинчиси айтади. Қарабсизки, ташқарида тирноқ остидан кир қидирувчи журналистларимиз нима дейди, ҳукумат шунга топшириқ берди деб мақолалар чиқишни бошлайди. Бизга нима кераги бор буни", - деб таъкидлади “Ўзбекконцерт” раҳбари Одил Абдуқаҳҳоров.

Абдуқаҳҳоров айрим санъаткорлар томонидан давлат раҳбари фаолиятига боғлиқ видеотасвирлар асосида клиплар қилиниб, бадиий саёз матн асосида қўшиқлар яратилаётганини танқид қилди.

"Ундан кўра президентимиз олиб бораётган ислоҳотларга озгина бўлса ҳам ҳиссамизни қўшайлик, шунда биз яхши кўринамиз" - деб айтди Абдуқаҳҳоров.

Жаҳонгир Позилжоновнинг “Менинг Президентим билан селфи” деган қўшиғининг ZO’R-TVда ўтган йилнинг декабр ойида намойиш этилган эди.

2018 йилнинг 20 декабрь куни Озодлик суҳбатлашган Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Мавлуда Асқархўжаева Позилжоновнинг қўшиғи ZO’R-TVда тегишли идоралар рухсатисиз намойиш қилинаëтганини билдирган эди.

Жорий қоидага кўра¸ Ўзбекистон ҳудудида ижро қилинадиган ҳар бир қўшиқ ëки мусиқий композиция “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бадиий кенгаши томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Ўзбекистон Бастакорлар ушмаси раиси Рустам Абдуллаевга кўра¸ бадиий кенгашдан изн олмаган қўшиқ¸ клип ëки мусиқий композицияларни омма олдида ëки эфирда ижро қилиш мумкин эмас.

Озодлик билан гаплашган ZO’R-TV телеканали вакили “бадиий кенгашдан ўтмаган қўшиқнинг мавжуд қоидаларга истисно тарзида эфирга қўйилганини” тан олганди.

“Одатда эфирга кетадиган қўшиқлар ва қўшиқчиларнинг “Ўзбекконцерт” тарафидан лицензияси бўлишига жиддий қаралади. Бу сафар шунга қаралмабди¸” деди ZO’R-TV телеканали вакили.

Бундан олдин "Ўзбекконцерт" директори Рамазон ойида диний мавзудаги қўшиқ¸ нашида ва салавот айтган ижрочиларни огоҳлантирган эди.

"Ўзбекконцерт" давлат муассасасида "Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби" мавзусида бўлиб ўтган тадбирда ифтор очаëтган, суратини тармоққа қўйган ва соқол қўйган қўшиқчилар ҳам танқид қилинганди.

"Муқаддас динимиз хонандаларнинг тарғибига зор эмас", - деган эди Абдуқаҳҳоров.

XS
SM
MD
LG