Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:12

Москва полицияси ўзбек муҳожирларини "қаршилик кўрсатгани учун" жаримага тортди (ВИДЕО)


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Москвада ўзбек муҳожирлари полиция ходимлари томонидан калтакланди ва таҳқирланди. Москванинг Вешняки полиция бўлими ходимлари мигрантларни “полиция ходимига қаршилик кўрсатганликда” айблаб, 1 минг рублдан жаримага тортди. “Қаршилик” кўрсатган ўзбекистонликлар полиция бедодлиги олинган видеотасвирни Озодликка тақдим этди.

Вешняки полиция бўлими ўзбек мигрантларининг қўлга олиниши ва жаримага тортилиши масаласида Озодликка изоҳ беришдан бош тортди.

Ўтган жума, 11 январь куни Москванинг Шарқий маъмурий округида пост-патрул машинасида кетаётган полициячилар йўл ёқасидаги автомобиль ёнида турган бир гуруҳ ўзбек муҳожирини кўриб қолади.

Машина олдида тўхтаган полиция ходимлари мигрантлардан ҳужжат талаб қилади.

Талаб қилинган ҳужжат ва паспортларни кўрсатганига қарамасдан, ўзбек муҳожирлари полиция бўлимига олиб борилиши айтилди.

Ўзбекистонлик Абдулла Озодлик билан суҳбатда машина ичида у билан бирга акаси Сардор, келинойиси Заҳро ва унинг дугонаси бўлганини айтди:

- Биз квартирамиз ёнида турувдик гаплашиб. ППСчилар ўтиб кетди-да, қайтиб келди. Мен рўлда эдим – ҳужжатларни бердим. Опамларни документларини сўради. “Уйда қолиб кетган – ҳозир олиб чиқаман!”, деса ҳам машинадан тортқилаб олиб чиқиб, мажбурлаб машинасига тиқди. Телефонини синдириб қўйди. Кейин менга багажни очишни буюрди. Мен сабабини сўрасам, “Сен наркотик билан шуғулланасан – мен проверка қилишим керак”, деди. Опамни қўлини қайириб, мажбурлаб машинадан олиб тушаётгани жаҳлимни чиқарди! Опам документни олиб чиқса ҳам қўйвормади.

Полиция ходимларининг ноқонуний ҳаракатларини кўрган Абдулла Мирзалиев воқеани қўл телефонига видеога олишни бошлаганини айтди.

ВИДЕО: Муҳожир-полиция муносабати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:06 0:00

У гап қайтарилганидан ғазабланган полициячилар ўзбек муҳожирларини барибир бўлимга олиб бориб, таҳқирлашни давом этди, дейди:

- Отделда бармоқ изи олди, гапирди, ҳақорат қилди, лекин айб тополмади. Ҳужжатларимиз жойида бўлишига қарамасдан судга чиқариб, 1000 рубль жарима чиқартириб берди. Биз мелиса билан тортишганимиз учун экан! Биз прокуратурагача ариза қилиб чиқдик, видеоларимиз турибди. Бизни олиб борган милиционер бизга “12 йилга депорт қиламан!” деб қўрқитишни бошлади. Мен уларга видеоёзувда опамни урганигача борлигини айтдим, тасдиқлатаман дедим, - деди Абдулла Мирзалиев.

Ўзбек муҳожирлари Москва шаҳри Вешняки туман полиция бўлими ходимлари устидан прокуратурага шикоят аризаси билан мурожаат қилганини айтди.

Вешняки полиция бўлими ўзбек мигрантларининг қўлга олиниши ва жаримага тортилиши масаласида Озодликка изоҳ беришдан бош тортди.

Заҳро ва Абдулланинг Москва полицияси босимига учраганини тақсдиқлаган юрист Валентина Чупик полиция аввалига ўзбек мигрантларини “полицияга қаршилик кўрсатди” моддаси асосида жиноий жавобгарликка тортмоқчи бўлганини маълум қилди:

- Заҳрода ҳужжатлари ҳаммаси жойида, аммо у ҳамма нарсадан қўрқиб қолган. У ерда уларга нисбатан аввалига “полицияга қаршилик кўрсатилди” моддаси асосида иш очилди, аммо уни давом эттиришмади! Полиция бу ишга ҳуқуқ фаоллари аралашиб қолгани ва уларнинг ҳаракатлари видеога олинганини англаб етиб, Абдулла билан Заҳрога 500 рублдан “жамоат жойда сўкиниш” бўйича маъмурий жавобгарликка тортиб, ишни ёпган, кўринади, деди ҳуқуқ фаоли.

XS
SM
MD
LG