Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2019, Тошкент вақти: 00:33

Демократия Индекси-2018: Ўзбекистонда вазият бироз яхшиланган


The Economist нашри эълон қилган Democracy Index 2018 рейтингида Ўзбекистон 165 мустақил давлат ва икки ҳудуд ичида 156-ўринни эгаллади.

Ҳисобот муаллифларига кўра, Ўзбекистонда мавжуд демократик вазият бироз яхшиланган.

Ҳисоботда Ўзбекистон Шарқий Европа ҳудудидаги еттита авторитар тузум ичида ижобий демократик ўзгаришлар кузатилган ягона мамлакат сифатида тилга олинади.

Шунга қарамай, Ўзбекистон халқаро рейтингда энг қуйи ўринлардан бирини эгаллаганича қолмоқда.

Ҳисоботда, демократик аҳвол кескин ёмонлиги бўйича, Ўзбекистондан кейин Яман (158-ўрин), Тожикистон (159-ўрин), Туркманистон (162-ўрин), Сурия (166-ўрин) ва Шимолий Корея (167-ўрин) келтирилган.

Ўзбекистондаги демократик ҳолат 10 баллик тизим бўйича 2.01 баллга баҳоланган [10 - энг яхши; 0 - энг ёмон].

Бу Ўзбекистон 2015-2017 йиллар (1.95 балл)дан кўра 0.06 баллга демократлашганини англатади.

Ҳисоботда Шарқий Европа ҳудудига киритилган қолган авторитар тузумлар - Қозоғистон, Беларус, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистондаги аҳвол ўтган йиллардагидан деярли ўзгармаган, аммо улар халқаро ва минтақавий рейтингда энг қуйи ўринларни эгаллаганича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG