Линклар

Шошилинч хабар
19 январ 2019, Тошкент вақти: 23:37

АҚШ ўз тарихидаги энг узун "шатдаун"ни бошдан кечирмоқда


АҚШда федерал муассасалар ишининг тўхтаб қолиши мамлакат тарихидаги энг узунига айланди.

Америка ҳукумати иши 2018 йил 22 декабрдан тўхтатган. Бунга республикачилар ва демократларнинг президент Доналд Трамп таклиф этаётган Мексика ва АҚШ орасида девор қуриш лойиҳасини молиялаш бўйича келиша олмаётгани сабаб бўлди.

Бундан олдин энг узун шатдаун Билл Клинтон президентлиги даврида содир бўлганди.

Ўшанда шатдаун 21 кунга чўзилганди. Республикачилар томонидан таклиф этилган, тиббий таъминот, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва таълим дастурларига молиялаштиришни қисқартиришни назарда тутган бюджетга рози бўлмаганди.

Федерал муассасалар ёпилиши эҳтимоли мавжуд бўлган, бюджетни тасдиқлаш схемаси 1976 йилдан қўлланила бошланди. Ўтган вақт ичида шатдаун 21 маротаба қайд этилди. Энг узоқ вақт давомида ҳукумат 1978 ва 1995-1996 йилларда ишламаган.

XS
SM
MD
LG