Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2019, Тошкент вақти: 00:20

"Ҳайят Таҳрир аш Шом" радикал гуруҳи Идлиб назоратини қўлга киритди


Идлиб вилолятидаги манзара.

"Ҳайят Таҳрир аш Шом" радикал гуруҳи Суриянинг Идлиб вилоятини ўз назорати остига олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда 10 январда хабар берди.

Хабарда айтилишича, вилоятдаги ҳокимиятни қўлга олиш учун ўзаро урушаётган гуруҳлар ўртасидаги жангларда "Ҳайят Таҳрир аш Шом" устун келган. Жиҳодчилар ўқ отиш тўхтатилганини ва гуруҳ қуролланган мухолифат устидан назоратни ўз қўлига олганини билдирган.

"Ҳайят Таҳрир аш Шом" гуруҳи "Жабҳат ан Нусра" террор ташкилотидан ажралиб чиққан. У Идлиб вилоятидан ташқари Хом, Ҳалаб ва Латакия вилоятидаги айрим туманларни ҳам назорат қилади.

Идлиб вилояти Туркия билан чегарадош. Ўтган йилнинг сентябрида Туркия ва Россия мазкур вилоятда 20 киломтерли хавфсиз ҳудуд ташкил этиш тўғрисида келишиб олган эди. Халқаро ҳамжамият бундай ҳудуднинг ташкил этилиши Идлиб вилоятига Сурия ҳукумат кучларининг кириб келиши олдини олади, деб ҳисоблайди. Ҳукумат кучларининг Идлиб вилоятига ҳужум қилиши мазкур ҳудудда гуманитар инқирозни юзага келтириши мумкин эди.

Reuters агентлигининг ёзишича, Идлиб жиҳодчилар назорати остига ўтгани ортидан Россия ва Туркиянинг хавфсиз ҳудуд ташкил этиш бўйича келишими ўз кучини йўқотиши мумкин.

Агентлик манбаалари вилоятга Туркия аскарлари киритилиши мумкинлигини ва Россия ҳарбий авиацияси жиҳодчиларга зарбалар беришини эҳтимолдан ҳоли эмас, деб ҳисоблайдилар.

XS
SM
MD
LG