Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:27

Бош вазир ички ишлар тизимида аёл кадрлар камлигини “дискриминация” деб атади


Ўзбекистон ички ишлар тизимида аёл кадрлар сонини ошириш мақсадида вазирлик академиясига қизлар учун қабул квотаси оширилади (“Постда”, 26 декабрь). Бу ҳақда мамлакат бош вазири Абдулла Арипов республика Хотин-қизлар қўмитаси ҳисобот конференциясида маълум қилган. Ҳукумат раҳбарига кўра, ИИВ академиясига қизлар учун белгиланган амалдаги 5 фоизлик квотани кам. Умуман, ички ишлар тизимида аёл кадрлар камлиги А.Арипов томонидан “дискриминация”, дея баҳоланган. Бош вазир тизимда аёл кадрларнинг кўпайиши коррупциянинг камайишига хизмат қилишини таъкидлаган. Ушбу ҳисобот конференциясида лавозимига қайта сайланган Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ҳам жамиятдаги патриархал қарашларни танқид қилган. “Аҳолимизнинг 80 фоизи оилада эркак киши пул топиши керак, аёл фарзандлар тарбияси билан машғул бўлиши лозим, деб ҳисоблайди. Жамиятда сақланиб қолган шу каби патриархал қарашлар хотин-қизларимизнинг муносиб иш ўринларига жойлашишига халақит бермоқда”, деган Т.Норбоева.

XS
SM
MD
LG