Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:07

Метро рельсига тушиб кетган қиз ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини инсофга чақирди


Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрполитени рельсига қиз тушиб кетгани акс этган видео тарқалган эди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди (“Даракчи”, 27 декабрь). ИИББ ахборот мультимедиа маркази вакили Феруза Элмуродовага кўра, видеода акс этган ҳодиса аслида жорий йил 29 июль куни Алишер Навоий бекатида рўй берган. 20 ёшли Гулбаҳор Б. ҳушини йўқотиб электропоезд яқинлашиб келаётган пайтда рельсга қулаган. Машинист зудлик билан фавқулодда тўхтатиш чорасини кўргани боис фожианинг олди олинган. Рельсга йиқилган қизнинг айрим жойлари тимдаланган, холос. Қиз ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги тахминлар ҳам рад этилган. Гулбаҳорнинг маълум қилишича, ўша куни имтиҳони балларини билиш учун йўлга чиққан. Имтиҳон вақтидаги ҳаяжон ва бобосининг вафоти туфайли стрессга тушиб қолган қиз метрода ҳушидан кетган. Бахтсиз ҳодисада омон қилган 20 ёшли Гулбаҳор ижтимоий тармоқда уни “ўз жонига қасд қилган иродасиз қиз” деб талқин қилаётганларни инсофга чақирган.

XS
SM
MD
LG