Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:36

Ўзбекистон мобил Интернет тезлиги бўйича 123 давлат ичида 108- ўринни эгаллади


Ирландиянинг Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net Интернет-сервиси эълон қилган Speedtest Global Index рейтингига таяниб, kun.uz сайти ноябрь якунлари бўйича Ўзбекистондаги симсиз ва симли Интернет тезлиги ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Маълум бўлишича, мобил Интернет тезлиги жиҳатидан Ўзбекистон икки поғонага кўтарилган ва энди 123 мамлакат орасида 108-поғонани эгаллаб турибди (10,44 Мбит/с).

Сим билан уланувчи Интернет тезлиги бўйича мамлакат бир позицияга кўтарилган ва 126 давлат ичида 111-ўриндан жой олган (9,98 Мбит/с).

Исландия мобил Интернет тезлиги бўйича, (72,54 Мбит/с), Сингапур эса, симли Интернет тезлиги бўйича рейтинг етакчисига айланган (185,25 Мбит/с).

Аввалроқ Ўзбекистонда Интернет умумий ўтказиш қобилияти 10 мартага ўсгани, бундан буён Интернет тезлигида «гача» қўшимчаси ишлатилмаслиги хабар қилинганди.

XS
SM
MD
LG