Словакияда Россия дипломати жосусликда гумон қилиниб, мамлакатдан бадарға қилинди. Бу ҳақда 5 декабрь куни Словакия бош вазири Питер Пеллегрини Братиславада ўтган брифинг чоғида маълум қилди.
-Словакия ҳарбий разведкаси тақдим этган маълумотга асосланган ҳолда 2018 йилнинг 22 ноябрида Россия Федерациясининг Словакия Республикасидаги элчихонаси дипломати мамлакатда исталмаган шахс деб эълон қилинди. У Словакия Республикаси ҳамда НАТО манфаатларига зид келувчи жосуслик фаолиятини олиб борган. Мазкур шахс 48 соат ичида мамлакатни тарк этди, яъни Россия дипломати Словакиядан бадарға қилинди,-деди бош вазир.
Россия ҳукумати ҳозирча бу баёнотга муносабат билдирмади.
Словакия НАТО ва Европа Иттифоқи аъзоси ҳисобланади.