24 ноябр куни АҚШнинг Ню Жерси штати Атлантик-Сити шаҳридаги "Hard Rock Hotel & Casino" аренасида ўтказиладиган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик уч нафар боксчи рингга тушади.
Жанг Тошкент вақти билан 25 ноябр куни соат 07:00да бошланади.
Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев (4-0, 3 КО) америкалик Исак Заратега (16-3-3,)қарши жанг ўтказади.
Рио-Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони бўлган Шаҳрам Ғиёсов (5-0, 4 КО) эса шу куни мексикалик Мигел Замудио билан беллашади.
Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Исроил Мадримов эса бу кеча дебют қилади.
У профессионал боксдаги дебютидаёқ кучли рақибга қарши 10 раундлик жанг учун рингга тушади.
Унинг рақиби мексикалик Владимир Эрнандес (10-2, 6КО) бўлади.
Уч ўзбекистонлик боксчи Россиянинг "Мир Бокса" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолашган.