Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:37

50 га яқин киши ўлган исён ортидан Тожикистондаги колония бошлиғи ҳибсга олинди


Хўжанддаги 3/3-сонли колония бошлиғи лавозимидан озод қилинди ва ҳибсга олинди. Бу хақда манбалар 16 ноябрь куни маълум қилди. Норасмий маълумотларга кўра, мазкур колонияда 8 ноябрга ўтар кечаси юз берган исён вақтида, 50га яқин киши, жумладан қамоқхонанинг икки ходими ҳалок бўлди.

Колониянинг олти нафар қўриқчиси шифохонага ётқизилди. Манбаларнинг хабарига кўра, Хўжанддаги 3/3-сони колония бошлиғи Файзулло Сафарзод мансабидан озод қилинди ва ҳибсга олинди, унга нисбатан жазони ижро этиш муассасида исённи бостириш билан боғлиқ иккита жиноий иш очилди.

Қаттиқ режимли колония собиқ бошлиғи Тожикистон Бош прокуратураси терговчилари томонидан олиб борилаётган тергов якунлангунига қадар тергов изоляторида қолади. Хабарларга кўра, Файзулло Сафарзод хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ва совуққонликда айбланмоқда.

Сўғд вилояти прокуратурасининг хабар қилишича, колонияда юз берган фавқулотда ҳодиса сабабли “қотиллик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бироқ назорат идораси жиноий иш ТР Бош прокуратураси томонидан олиб борилаётганини айтиб, фигурантлар ҳақида маълумот беришдан воз кечишди.

Қаттиқ режимли колонияда тартибсизликлар 8 ноябрга ўтар кечаси бошланди. Жангариларнинг Amaq ахборот агентлиги, шунингдек Тожикистон ҳуқуқ тартибот идорасидаги манба исён “Ислом Давлати” террор гурухи жангариларидан бири томонидан ташкиллаштирилганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG