Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2018, Тошкент вақти: 17:11

Калифорниядаги барга уюштирилган ҳужум оқибатида 13 одам ўлди


Лос Анжелесдан 60 километрча ғарбда жойлашган Thousand Oaks шаҳарчасидаги бар мижозларига қарши уюштирилган ҳужум ва отишма оқибатида 13 одам ўлдирилди.

Калифорния полициясига кўра¸ Borderline Bar & Grill емакхонасида ўлганлар орасида бардагиларга ўт очган ҳужумчининг ўзи ва бир полиция ходими ҳам бор.

7 ноябрь куни юзага чиққан отишма пайтида ўндан ошиқ одам жароҳатланган. Ҳозирча ўлганлар шахси эълон қилинмади.

Воқеа гувоҳларига кўра¸ қора кийим кийиб¸ юзини капюшон билан ëпган узун бўйли эркак барга кириб аввалига киришдаги декорация¸ сўнгра эса¸ дуч келган одамга қарата ўқ узган.

Ҳозирча ҳужумчи шахси ва ҳужум мотивларига оид маълумот эълон қилинмади.

XS
SM
MD
LG