Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2018, Тошкент вақти: 17:40

Давлат думаси раиси Ўзбекистонни КХШТга кузатувчи мақомида қайтишга чақирди


Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин ўзбекистонлик депутатларни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Парламент ассамблеяси йиғилишларида кузатувчи мақомида қатнашишга чақирди.

Ўтган бир йил давомида Россия ва Ўзбекистон парламентлараро алоқаларида жиддий илгари силжишлар кузатилганини таъкидлаган Володин¸ ТАСС хабарига кўра¸ КХШТ доирасидаги муносабатларни ҳам ривожлантириш фурсати келганини таъкидлаган.

Ўзбекистонга КХШТ Парламент ассамблеясига кузатувчи мақомида қайтариш таклифи Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев билан учрашув пайтида янграган.

1992 йил 15 май куни Тошкентда таъсис этилган КХШТга қўшилган Ўзбекистон 1999 йили бу аъзоликни давом эттирмасликка қарор қилган эди.

2005 йилги Андижон воқеалари ортидан 2006 йили КХШТга қайтган Ўзбекистон 2012 йил июнида постсовет ҳудудидаги бу ҳарбий иттифоқдан яна чиққанини расман эълон қилган эди.

Москва етовидаги КХШТ ўз асосий мақсади аъзоларини ташқи ҳарбий-сиëсий агрессорлар ва халқаро террорчилардан ҳимоя қилиш эканини таъкидлайди.

Ўзбекистон ташқи сиëсатида жиддий ўзгартишлар бошлаган Шавкат Мирзиëев Ислом Каримовдан фарқли Россия билан ҳар томонлама яқинлашиш йўлини тутмоқда.

XS
SM
MD
LG