Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2018, Тошкент вақти: 17:46

Бир кунлик чақалоғини 1000 долларга сотмоқчи бўлган хоразмлик аёл ушланди


Иллюстратив сурат.

Тошкентнинг Яшнобод туманида Тошкент шаҳар ИИББ ва прокуратура ходимлари томонидан шу йилнинг 5 ноябрь куни чақалоғини пулламоқчи бўлган 20 ёшли Н.Ё. қўлга олинган.

Ўзбекистон ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълумотига кўра, Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманидан бўлган аёл 4 ноябрь куни туғилган фарзандини Яшнободдаги “Илтифот” кафесида 1000 долларга сотаётганида ушланган.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG