Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:52

ОАВ: Хашогги қочишга уринган пайтда "бўғувчи усул" билан ўлдирилган


Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил-ал-Жубейр
Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил-ал-Жубейр

Саудиялик мухолифатчи журналист Жамол Хашогги Саудия Арабистонининг консулхонасидан қочишга ҳамда ёрдамга чақиришга уринган пайтда унга қарши “бўғувчи усул” қўлланилиши оқибатида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Reuters ўз манбасига таяниб хабар қилди. Айтилишича, консулхона ходимлари унинг жасадини йўқ қилиш учун маҳаллийлардан бирига берган.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил-ал-Жубейр якшанба куни Fox News телекеаналида Саудия агентлари «ўз ваколатларидан ташқарига чиқиб кетган ҳолда бу ишни қилганликларини” эътироф этган ва ҳодиса “рухсат берилмаган амалиёт бўлган”ини айтган эди.

Саудия дипломатияси раҳбари Хашоггинингоила аъзоларига таъзия билдирди, бироқ журналист қандай ўлдирилгани, унинг жасади қаердалиги, ҳодисага амалдаги мамлакат ҳукмдори, тахт вориси Муҳаммад бин Салмоннинг алоқаси бор-йўқлиги ҳақида ҳеч нарса демади.

«Катта хатога йўл қўйилди, [юз берган ҳодисани] беркитишга уриниш ҳам вазиятни кескинлаштирди, – деди ал-Жубейр. – Бу ҳар бир ҳукумат учун қабул қилинмайдиган ҳолатдир».

Саудия ҳукумати шанба куни баёнот бериб, 59 ёшли Хашогги 2 октябрь куни жанжалга айланиб кетган баҳс натижасида ўлдирилганлигини маълум қилди. Бу изоҳ кенг халқаро муҳокамаларга ва шубҳаларга сабаб бўлди, жумладан АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам шубҳа билдирди. «Ёлғон ва алдов бўлгани шубҳасиз», –дея баёнот берди Трамп шанба куни.

Саудия Арабистони Хашоггининг ўлимига алоқаси бўлган беш нафар амалдор ишдан бўшатилгани, яна 18 киши ҳибсга олингани борасида баёнот берди.

XS
SM
MD
LG