Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:30

Мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришга оид яна бир қарор қабул қилинди


Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, қарор билан молия вазирига Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки билан “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш” лойиҳасини қўшимча молиялаштириш бўйича қарз битимини имзолаш ваколати берилди.

Шунингдек, молия вазирига Осиё тараққиёт банки қарзи бўйича маблағларни ўз вақтида ажратиш ва унга тегишли равишда хизмат кўрсатишни таъминлаш, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси зиммасига эса Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағларини ўз вақтида ва самарали ўзлаштиришни таъминлаш бўйича жавобгарлик юкланди.

XS
SM
MD
LG