Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:23

Ҳукумат жисмоний шахслар Ўзбекистонга олиб келадиган товарлар миқдорини кескин чеклади


Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги Дўстлик пунктининг Қирғизистон томонида фуқаролар Ўзбекистонга товар олиб ўтиш учун навбатда турибди. 2018, февраль.
Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги Дўстлик пунктининг Қирғизистон томонида фуқаролар Ўзбекистонга товар олиб ўтиш учун навбатда турибди. 2018, февраль.

Вазирлар Маҳкамасининг 16 октябрдаги қарори билан жисмоний шахслар учун товарларни божсиз олиб кириш қоидалари кучайтирилди. Бу ҳақда маҳаллий нашр хабар қилди.

Шу кунгача ўзбекистонликлар 1 календарь ойи давомида 20 турдаги товарларни, ҳар бирини бир донадан автомобиль (пиёда), темир йўл ва дарё чегара пунктлари орқали мамлакатга божсиз олиб кириши мумкин эди. Бундай товарлар орасида музлатгич, кондиционер, чангюткич, кир ювиш машинаси, газ ёки электр плита, телевизор, микротўлқинли печь, дазмол, фен, ошхона комбайни, телефон аппарати, компьютер техникаси, ноутбук ва бошқалар бор.

16 октябрдан жисмоний шахслар бир турдаги маиший техника воситаларини ҳар 6 ойда 1 донадан ортиқ олиб кириши тақиқланди.

Бундан ташқари, «бошқалар» тоифасига кирувчи энг кенг тарқалган товарларни олиб кириш қоидалари ҳам ўзгартирилди.

Шу пайтгача ўзбекистонликлар ҳар бир номдаги товарни бир суткада 2 килограммдан, бироқ умумий оғирлиги 10 килограммдан ортиқ бўлмаган ҳолда олиб кириши мумкин эди.

16 октябрь кунги қарорга биноан бу меъёр 1 суткада эмас, 1 ойда этиб ўзгартирилди.

Қарор лойиҳаси 19 сентябрда эълон қилинган, унинг муҳокамаси 4 октябрда якунланган.

XS
SM
MD
LG