Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 08:53

Фарғонада марҳумлар ҳам пенсия “олади”


Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти Марғилон шаҳри бўлимида 2010 йилдан бери миллиардлаб маблағ талон-тарож қилиб келинаётгани фош этилди (“Даракчи”, 4 октябрь). Жиноий гуруҳга Пенсия жамғармаси Марғилон шаҳри бўлими раҳбари 62 ёшли Адҳам Р. бошчилик қилган. Пенсия маблағларини ўмариш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ таркибида “Агробанк”, Халқ банки ва Миллий банк вакиллари, почта идораси ходимлари ҳам бўлган. Жиноий гуруҳ аъзолари, хусусан, 220 нафар марҳумга пенсия расмийлаштириб, йиллар давомида 2,1 миллиард сўмдан ошиқ маблағни ўзлаштирган. Ушбу гуруҳ умумий ҳисобда 5 миллиард сўмдан ошиқ маблағни талон-тарож қилган. Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳри суди раиси Мансурбек Ибрагимовга кўра, судланувчилар турли муддатга озодликдан маҳрум этилган. Ушбу жиноят тафсилотлари ҳақида хабар беран суд раиси пенсия жамғармаси раҳбари Адҳам Р. ҳаром йўл билан топган маблағи эвазига ҳаж сафарига бориб келганини танқид қилган.

XS
SM
MD
LG