Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:55

Тўй кортежларига қарши рейдларда тўртта Range Rover жарима майдонига олинди


Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари пойтахтнинг Бунёдкор кўчасида 4та Range Rover русумли автомобилдан иборат кортежни жаримага тортган.

"Ҳайдовчилар йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракатланишда қатнашганликлари учун жарима тўлашлари керак бўлади", - дейилади ИИБ билдирувида..

Шу кунларда Тошкент милицияси тўй картежларига қарши рейдлар ўтказмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати тўйлар дабдабасиз ўтказилиши учун кураш олиб бормоқда.

Ўтган йил Ёшлар Иттифоқи етакчиси Қаҳрамон Қуронбоев Наманганда келин-куёв кортежини тўхтатиб, уларни таксига ўтқазиб юборгани ҳақида айтган.

Ёшлар Иттифоқи етакчисининг бу сўзлари ижтимоий тармоқда қизғин мунозарани келтириб чиқарган эди.

Ўзбекистонлик айрим фойдаланувчилар Қуронбоев ёшларнинг орзусини чилпарчин қилгани ва инсон ҳақларини топтаганини айтиб, мулозимнинг аслида бунга ваколати бўлмаганини айтишган.

XS
SM
MD
LG