Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2018, Тошкент вақти: 06:41

Буюк Британия ТИВ "Петров" ва "Боширов"нинг айтганларига ишонмади


13 сентябрь куни RT телеканали ўзларини Петров ва Боширов дея таништирган икки киши билан суҳбатни намойиш қилди.

Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги ўзини Руслан Боширов ва Александр Петров дея таништирган икки эркакнинг RT телеканалига берган интервьюсига изоҳ берар экан, яна бир бор Россияни «масалани чалкаштириш ва ёлғончиликка» уринишда айблади.

Шу исмли одамларни Британия полицияси Солсбери шаҳрида Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда айбламоқда.

Бирлашган Қироллик ТИВи баёнот бериб, Англия «кўчаларида ғалати токсик кимёвий қурол ишлатган» икки нафар гумондор Россия махсус хизматларининг зобити сифатида идентификация қилинганини маълум қилди.

Ўз навбатида Солсберидан сайланган депутат Жон Глен гумондорларнинг бу шаҳарга диққатга сазовор жойларни томоша қилиш учун келганликлари борасидаги баёноти ишонарли эмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, уларнинг сўзлари Британия махсус хизматлари эга бўлган разведка маълумотларига мос келмайди.

"Менда фақат битта савол бор: улар нимага асосланиб шу каби баёнот билан чиқмоқда? Бу баёнотда (Петров ва Боширов) қанақа ёлғон бор? Уларнинг сўзларини тингламаслик ва бошларини кўтармасликлари учун Буюк Британияда жамоатчилик фикрини шакллантриш учун кураш бошланди",– дея баёнот берди РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

13 сентябрь куни RT телеканали ўзларини Петров ва Боширов дея таништирган икки киши билан суҳбатни намойиш қилди. Ўтган йилнинг март ойида Солсберида нима қилганликлари борасида берилган саволга уларнинг ҳар иккиси, у ерга сайёҳ сифатида "ўзининг 123 метрли шпили билан донг таратган" "машҳур собор"ни томоша қилиш учун борганликларини айтишди. "Биз ўрта бўғиндаги тадбиркорлармиз", – дейишди "Петров" ва "Боширов".

Куни кеча Россия президенти Владимир Путин баёнот бериб , Петров ва Боширов – оддий фуқаро эканликларни айтган эди.

Буюк Британия Прокуратурасининг фикрича, "Петров" ва "Боширов" 2018 йил 2 март куни Россия паспорти билан Буюк Британияга учиб келган, бироқ паспортда уларнинг ҳақиқий исми шарифи ёзилгани ҳозирча номаълум. Улар "Новичок" заҳарли моддасини қалбаки Nina Ricci атрининг флаконида олиб келган.

"Новичок"дан Сергей Скрипаль ва Москвадан келган қизи Юлия зарар кўрди. Скрипаллар тирик қолди. 30 июн куни Солсберида "Новичок"дан яна икки киши, британиялик Дон Стерджесс ва Чарли Роули заҳарланди. Полициянинг фикрича, россияликлар томонидан ишлатилганидан сўнг ташлаб юборилган атир флакони маҳаллий аҳоли вакили Чарли Роули томонидан топиб олинган ва дугонаси Дон Стерджессга совға қилган. Аёл вафот этди, Роули эса шифокорлар назоратига олинган.

XS
SM
MD
LG