Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2018, Тошкент вақти: 06:26

Apple янги iPhone X'ни жамоатчиликка тақдим этди


iPhone XS ва iPhone XS Max.

Apple ширкати АҚШнинг Калифорния штати Купертино шаҳрида янги iPhone'ни жамоатчиликка тақдим этди.

Apple ширкати бош ижрочи директори Тим Кук бу iPhone Xs, iPhone Xs Max ва iPhone Xr смартфонларини шу кунгача яратилган iPhone'ларнинг энг мукаммали деб атади.

Янги iPhone Xs ва iPhone Xs Max мос равишда 5,8 дюйм ҳамда 6,5 дюйм диагональ экранга эга. Пикселлар сиғими 2 миллион 700 мингтани ташкил қилади.

iPhone Xr эса iPhone Xs моделининг соддалаштирилган талқинидир. Бошқалардан iPhone Xr 12 мегапикселли асосий камераси билан ажралиб туради.

iPhone Xs'га электрон сим-карта киритилган. Мазкур янгилик икки сим-карта функциясидан фойдаланиш имкониятини яратади.

Ширкат вице-президенти Фил Шиллер эса телефоннинг ташқи кўриниши тўғрисида гапирди:

- iPhone Xs тўғрисида ҳаяжонланмасдан гапириб бўлмайди.У жарроҳлик учун қўлланадиган зангламайдиган пўлатдан ясалаган. Унинг олд томонидаги ойнали қисмига олтин суви югуртирилган. Бу биз ясаган iPhone'ларнинг энг яхшисидир,-деди Фил Шиллер.

Смартфон хотираси 512 Гбгачани ташкил этади. Apple янги маҳсулотлар тўлиқ сув ўтказмаслик хусусиятига эга эканини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG