Линклар

Шошилинч хабар
25 сентябр 2018, Тошкент вақти: 14:48

Мьянма президенти роҳинжа мусулмонлар қирғин қилинганини ёзган журналистлар қамалганини қўллаб-қувватлади


Reuters агентлиги журналистлари 32 ёшли Ва Лоeн ва 28 ёшли Киав Со Оо.

Мьянма раҳбари, собиқ ҳуқуқ фаоли ва 1991 йилги Нобель Тинчлик мукофоти лауреати Аунг Сан Су Чжи 13 сентябрда Ханойда ўтган халқаро иқтисодий форумда роҳинжа мусулмонлар қирғин қилингани тўғрисидаги маълумотларни жаҳон ҳамжамиятига ошкор қилган Reuters агентлиги журналистларига чиқарилган суд ҳукмини қўллаб-қувватлади:

-Улар журналист бўлганлари учун қамалмадилар. Суд уларни Давлат сири тўғрисидаги қонунни бузганликда айбдор, деб топгани учун қамалдилар, - деди Аунг Сан Су Чжи.

3 сентябрь куни Мьянма суди Reuters агентлиги журналистлари 32 ёшли Ва Лоeн ва 28 ёшли Киав Со Оони Мьянмада роҳинжа мусулмонларининг қатлиом қилинишига оид маълумотларни жаҳон ҳамжамиятига ошкор қилганликда айбдор деб топиб, ҳар бирини 7 йилданга қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Жаҳон ҳамжамияти Мьянма раҳбари Аун Сан Су Чжидан журналистларни озод этишни талаб қилмоқда.

БМТ, АҚШ, Европа Иттифоқи, қатор халқаро ташкилотлар журналистларнинг қамалишини “матбуот эркинлигини бўғиш, жамиятнинг ахборот олиш ҳуқуқини бузиш ва қонун устиворлигига зарба бериш”, деб баҳоламоқда.

2017 йилнинг августида Мьянмада ҳарбийлар рохинжа мусулмонлар қарши қирғин уюштирган эди. БМТ, АҚШ ва Европа Иттифоқи бу қирғинни “этник тозалаш”, деб баҳолаган. Халқаро ташкилотлар қирғин пайтида 7 мингга яқин роҳинжа мусулмони ўлдирилганини айтиб келадилар.

Мьянмадаги қирғин оқибатида камида 700 минг рохинжа мусулмон Бангладешга қочишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG