Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:00

Покистоннинг янги ҳукумати қасамёд келтирди


25 июль куни ўтказилган парламент сайловларида Имрон Хон партияси ғалаба қозонган эди.
25 июль куни ўтказилган парламент сайловларида Имрон Хон партияси ғалаба қозонган эди.

Покистоннинг 21 аъзоли вазирлар маҳкамаси қасамёд келтирди.

Бундан бир кун олдин собиқ крекет спорти юлдузи Имрон Хон мамлакатнинг янги бош вазири сифатида қасамёд келтирган эди.

20 август куни мамлакат президенти Мамнун Ҳусайн Исломободда 16 нафар федерал вазирни қасамёдга келтирди. Хон ўз ҳукуматига яна беш маслаҳатчи ҳам тайинлаган.

25 июль куни ўтказилган парламент сайловларида Имрон Хон партияси ғалаба қозонди, аммо ўзи ҳукумат тузиш учун етарлича ўринни қўлга киритмади.

19 август куни Имром Хон бир саотдан ошиқ нутқ сўзлади. Унинг нутқи миллий телевидение орқали жонли эфирга узатилди.

Ўз нутқи давомида вазир Покистонни буюк давлатга айланишини исташини, қўшни давлатлар билан алоқаларни яхшилашини ҳамда коррупцияга қарши курашишини айтди.

XS
SM
MD
LG