Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:30

Борт компьютеридаги носозлик туфайли ЎҲЙ самолети парвози кечиктирилди


«Ўзбекистон ҳаво йуллари» авиакомпаниясига қарашли самолет борт компьютеридаги носозлик туфайли Москванинг “Домодедово” аэропортидан парвозни амалга ошира олмади. Бу ҳақдаги хабар Фейсбукдаги “Жамоатчилик назорати” гуруҳи саҳифасида пайдо бўлди.

Хабарга кўра, самолёт Тошкентга қараб парвозни 19 август Москва вақти билан 22.45 да бошлаши керак эди. Бироқ учувчилар самолёт электроника жиҳозларини ёндира олмаган. Парвоз 20 август соат 13.00 га қолдирилган.

Ушбу хабар ёзилаётган вақтда Москвада 13.10 эди, парвоз амалга оширилдими-йўқми, ҳозирча маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG