Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:49

Сентябрдан телефон номерларини 9 та рақамлига айлантириш бошланади


10 сентябрдан 30 сентябргача Ўзбекистон телефон тармоғида 7 рақамлидан 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади, дея хабар қилди «Ўзбектелеком» компанияси матбуот хизматига таяниб, gazeta.uz хабар қилди.

Аввалроқ 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш тўғрисидаги қарор шаҳарлараро рақамларни териш жараёнини соддалаштириш учун қабул қилингани маълум қилинган эди.

Эндиликда Тошкентдаги рақамларга қўнғироқ қилиш учун шаҳар коди «71» ҳам терилиши керак.

Масалан: эски рақам: 278XXXX / янги рақам: 71278XXXX.

10−11 сентябрь кунлари BUZTON, EAST TELECOM, SARKOR TELECOM ва SHARQ TELECOM операторлари тармоқларида тўққиз рақамли рақамлаш тизимига ўтиш амалга оширилади. Телефон рақамларига «78» коди қўшилади.

Мисоллар:

  • BUZTON эски рақами: 120XXXX, янги рақами: 78120XXXX;
  • EAST TELECOM эски рақами: 150XXXX, янги рақами: 78150XXXX;
  • SARKOR TELECOM эски рақами: 122XXXX, янги рақами: 78122XXXX;
  • SHARQ TELECOM эски рақами: 113XXXX, янги рақами: 78113XXXX.

10−11 сентябрь кунлари мобиль операторлари ҳам тўққиз рақамли рақамлаш тизимига ўтади. Барча мобил телефонлари рақамларини теришда рақам олдидан уяли алоқа компанияси коди терилади.

Мисоллар:

  • Beeline: эски 956XXXX — янги 90956XXXX, эски 132XXXX — янги 91132XXXX;
  • UMS: эски 426XXXX — янги 97426XXXX;
  • Perfectum: эски 115XXXX — янги 98115XXXX;
  • Uzmobile: эски 899XXXX — янги 99899XXXX; эски 195XXXX — янги 95195XXXX;
  • Ucell: эски 381XXXX — янги 93381XXXX; эски 630XXXX — янги 94630XXXX.
XS
SM
MD
LG