Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:24

Эрон мудофаа вазири: Ракета дастуримизни давом эттирамиз


Эрон мудофаа вазири генерал Амир Ҳатамий мамлакатнинг ракета дастури давом этишини, кейинги ҳафтада янги ҳарбий учоқ тақдимоти бўлиб ўтишини айтди.

АҚШ Теҳроннинг қурол дастурини ва мамлакатнинг минтақадаги таъсирини жиловлашга уриниб келади.

- Олдимиздаги асосий вазифа ўз ракета дастуримизни ишлаб чиқишдир, - деди вазир.

Ҳатамий янги учоқ 22 август куни – Миллий мудофаа саноати кунида оммага кўрсатилишини айтди.

Эрон ҳаво кучлари халқаро санкциялар ва эмбарголар туфайли қийинчиликларга дучор бўлиб келади.

Эрон армияси 1979 йилда АҚШ билан алоқалар узилиши олдидан қўлга киритган техникадан фойдаланиб келади. Аммо Эрон Россиядан бир неча учоқ сотиб олган.

Чекловлар туфайли Теҳрон ўз ҳарбий техникасини ишлаб чиқишга уриниб келмоқда.

Эрон ҳарбий-денгиз кучлари 2 август куни Форс кўрфазида машқ ўтказди. Бу билан Эрон Вашингтонга ўз кучини кўрсатмоқчи эканлигини хулоса қилинди.

Жорий йилнинг май ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Теҳрон ядровий дастури бўйича Эрон ва жаҳоннинг қудратли давлатлари ўртасида 2015 йил имзоланган келишувдан чиқишини ва Теҳронга қарши санкциялар қайта жорий қилинишини эълон қилган эди. Натижада икки давлат ўртасидаги алоқалар янада ёмонлашди.

XS
SM
MD
LG