Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:51

АҚШ визаси тайёрлаб бераман деб одамларни чув туширган фирибгар ушланди


Бухорода АҚШга бориш учун виза тайёрлаб бераман деб одамларнинг пулларини олиб, фирибгарлик қилган шахс қўлга олинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот-хизмати 17 август куни хабар берди.

Хабарда айтилишича, жорий йил 25 июль куни Бухоро шаҳри, Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, 2017 йил май ойида муқаддам судланган, Б.Н.га виза тайёрлаб бериши учун 2000 доллар берганини маълум қилади.

Маълум бўлишича, фирибгар пулларни олган, аммо визани тайёрлаб бермаган. Жабрдийдага эса пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарликда гумонланаётган Б.Н. қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG