Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:36

Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида иккита ГЭС қуради


Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари Зарафшон дарёси бўйида 320 мегаватт бўлган икки гидроэлектр станциясини биргаликда қуришга келишиб олди.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

"Биз Тожикистонда Зарафшон дарёсида умумий қуввати 320 мегаватт бўлган икки гидроэлектр станциясини биргаликда қуриш, шунингдек гидроэлектростанциялар қурилиши тўғрисидаги ҳукуматлараро комиссия доирасида Сарез кўлининг ичимлик сувидан фойдаланиш масаласини ўрганиш ҳақида маълум қилишга тайёрмиз", - деди Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида.

У тожик томонида йирик банклар халқаро стандартларидан ўтган техник-иқтисодий асосларга эга тайёр лойиҳалар мавжудлигини таъкидлади.

"Ўйлайманки, минтақавий ҳамкорлигимизда бу - гидротехник қурилиш лойиҳаси - жуда жиддий масала бўлади. Бир оз вақт ўтади ва биз уларни биргаликда барпо қилиб, муаммоларни бирга бартараф этамиз", - деди президент Мирзиёев.

XS
SM
MD
LG