Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:25

Жаҳон Банки Украинани 650 млн. доллар кредит кафолати билан таъминлайди


Жаҳон Банки Украина глобал бозорларда қарз ола олиши учун 650 миллион доллар кредит кафолатини тайёрламоқда. Аммо бунинг учун Украина Халқаро валюта жамғармаси талаб қилаётган иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириши керак.

16 август куни Жаҳон Банкининг Украинадаги офиси Украина расмийлари илтимоси билан мамлакатга Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) кафолати берилишини билдирди.

Банкнинг расмий Facebook саҳифасидаги билдирувда:

- Таклиф қилинаётган операция баҳоланиб, маъқулланганидан кейин, Украина 650 миллион долларлик ХТТБ кафолатига эга бўлади ва бу Украина кредит бозорида хусусий транзакция орқали 800 миллион доллар қарз олишига замин яратади, - дейилади.

Украина бу кафолатни қўлга киритиши учун Халқаро валюта жамғармаси мамлакат барча керакли ислоҳотларни амалга оширганига амин бўлиши керак.

Хусусан, Украина парламенти июль ойида қабул қилган банк ва кредит ислоҳотлари бўйича қонун кучга кириши керак. Шунингдек, Украина расмийлари Халқаро валюта жамғармаси билан ташкилотнинг Украинадаги дастури бўйича келишувга эришиши керак.

XS
SM
MD
LG