Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:06

Беларусда қўлга олинган журналистларнинг айримлари ҳали қўйиб юборилгани йўқ


Марина Золатава
Марина Золатава

9 август оқшомида Беларусь терговчилари БелТА давлат ахборот агентлиги компьютерлари файлларини ўғирлашда айбланиб, ҳафта давомида қўлга олинган барча журналистлар қўйиб юборилганини иддао қилишди. Аммо айрим мустақил журналистлар ҳалиям ушлаб турилибди.

Қўйиб юборилган журналистлар орасида tut.by хусусий ахборот порталининг уч ходими бор. Портал муҳаррири Марина Золатава Озодлик билан суҳбатда қамоқда унга яхши муомала қилишганини, аммо унга ушбу иш бўйича бепарволик айблови қўйилганини айтди.

Беларусь Тергов қўмитасининг иддао қилишича, Золатава ўз ишчилари БелТАнинг пуллик хизматларидан унинг розилиги билан ноқонуний тарзда фойдаланиб келишганини тан олган.

Аммо қўмита айбланувчи улар билан яқиндан ҳамкорлик қилгани учун қўйиб юборилганини билдирди.

Tut.by асосчиси Юрий Зиссер Facebookда порталнинг барча ходими қўйиб юборилгани, аммо бу ҳали терговнинг бошланиши эканлиги ҳақида ёзди. Унга кўра, қўмита айрим журналистлар ишини судга оширишни режалаштираяпти.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Беларусь ҳукумати президент ва ҳукумат фаолиятини танқид қилиб келаётган мустақил матбуот овозини бўғишга уринаётганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG