Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2018, Тошкент вақти: 01:37

Москва Вашингтон жорий этган санкцияларни қоралади


Британия фуқаролари "Новичок" газидан заҳарланган жой.

Москва Британияда рус разведкасининг собиқ жосуси Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлия заҳарланиши ортидан АҚШ Россияга нисбатан санкция жорий этганини кескин қоралади.

-Россия у билан куч позициясидан туриб ва ультиматум тили билан гаплашиш самара бермаслиги тўғрисида бир неча маротаба огоҳлантирган. Россия Вашингтоннинг яна бир нодўстона ҳаракатига нисбатан жавоб чоралари қўллаш устида ишламоқда,-деди Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова.

8 августда АҚШ давлат департаменти Британияда рус разведкасининг собиқ жосуси Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлия заҳарлангани ортидан Россияга нисбатан санкциялар жорий этилишини билдирди.

Давлат департаменти расмий вакили Хизер Нойерт Россия Британияда асабни фалаж қилувчи газ қўллаб халқаро ҳуқуқни бузганини айтди.

Янги санкциялар 22 августдан кучга киради. Жумладан, Россияга миллий хавфсизлик мақсадларида ишлатиладиган товарларни сотиш тақиқланади.

Британиянинг Солсбери шаҳрида Россия разведкасининг собиқ ходими Сергей Скрипаль ва қизи Юлия 4 март куни ҳушсиз ҳолда топилган эди. Кейинроқ улар Совет даврида ишлаб чиқилган асабни фалажловчи "Новичок" газидан заҳарлангани хабар қилинган эди.

Бирлашган Қироллик махсус хизматларининг маълумотларига қараганда, заҳар Россия ҳудудида ишлаб чиқарилган. Москва бу иддаони рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG