Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2018, Тошкент вақти: 16:07

Москвада нотаниш аёлга ташланиб, ялаб-юлқаган ўзбекистонлик ушланди


Elevator

Москвада кўп қаватли уйнинг лифтида 29 яшар қизга шилқимлик қилганликда гумон қилинаётган 35 яшар ўзбекистонлик ушланди. Бу ҳақда "Москва" агентлигига таяниб, rambler.ru хабар қилди.

Воқеа шаҳарнинг Новокосинская кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирида 29 июль куни содир бўлган. Қиз полицияга берган кўрсатмасида лифтга нотаниш шахс билан чиққанини, лифт кўтарилаётган пайтда ўша шахс унинг қўли ва елкасини ялаганини, ёпишганини, қорни ва сонларини силаганини айтган. Қиз тажовуз қилган кимсани итариб юбориб, квартираси жойлашган 16 қаватга етганда лифтдан чиқиб олган. Хонадонига киргач, полицияга хабар қилган.

Воқеа содир бўлган жойга етиб келган полиция ходимлари мигрантни қўлга олган. Жиноят иши очиш масаласи кўриб чиқилмоқда, дейилган хабарда.

Шунга ўхшаш воқеа ўтган йилнинг июлида ҳам қайд этилган эди.

XS
SM
MD
LG