Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:24

Ўзбекистон 2017 йили Украинадан қанча қурол сотиб олгани хабар қилинди


2017 йили Ўзбекистон Украинадан 2000 та автомат ва пистолет-пулемёт харид қилган.

Бу ҳақда Украина давлат экспорт назорати хизматининг (УДЭНХ) қуроллар баъзи турлари халқаро савдосининг 2017 йилги якунлари тўғрисидаги ҳисоботига таяниб ru.slovoidilo.ua аналитик портали хабар қилди.

2017 йили Ўзбекистон Украинадан автомат ва пистолет-пулемётлардан ташқари қурол-аслаҳанинг енгил турларини ҳам сотиб олган. Бироқ хабарда бу ҳақда конкрет рақам келтирилмаган. Ўртача калибрли ўқ отар қуроллар ҳамда портловчи аслаҳалар енгил қуроллардир.

Сайт хабарига кўра, 2017 йили Украина экспорт шартномаларини бажараркан, Ўзбекистондан ташқари яна 5 давлатга: Таиланд, АҚШ, Иордания, Монголия ва Туркияга қурол-аслаҳа сотган.

Украина 2017 йили ҳаммаси бўлиб неча пуллик қурол экспорт қилганига оид маълумот хабарда келтирилмаган.

XS
SM
MD
LG