Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:07

Жанубий Корея экс-президенти яна 8 йилга кесилди


Жанубий Корея суди собиқ президент Пак Кин Хе
Жанубий Корея суди собиқ президент Пак Кин Хе

Жанубий Корея суди собиқ президент Пак Кин Хе иши бўйича янги ҳукм чиқарди. У давлат пулларини йўқотишда ва 2016 йилги парламент сайловларига аралашишда айбдор деб топилди. Суд уни саккиз йил муддатга қамоқ жазосига хукм қилди.

Апрель ойида суд Жанубий Корея собиқ президетини 24 йил муддатга қамоқ жазосига ва 18 миллиард вон (17 миллион доллар) миқдорида жарима тўлашга ҳукм қилганэди. Эндиликда Пакка нисбатан қамоқ муддати 32 йилни ташкил қилади.

У коррупцияда, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда ва қонунга зид равишда тижорат компаниялари ишига аралашишда айбдор деб топилди. Айблов мамлакатнинг биринчи аёл президенти бўлмиш 66 ёшли Пак Кин Хе учун 30 йил қамоқ жазосини сўрган эди.

Собиқ президент барча айбловни рад қилди. У судга келмади. Суд мажлиси жанубий Корея телевидениеси орқали тўғридан тўғри намойиш қилинди.

2017 йилнинг март ойида Жанубий Корея Конституцион суди бир овоздан Пакни президентлик лавозимидан олиб ташлади. Импичмент жараёни Жанубий Корея парламентида 2016 йил декабрида ишга тушди. Бунга президентнинг яқин дугонаси коррупция мажоросига аралашиб қолгани сабаб бўлди.

Президентнинг болаликдан дугонаси бўлган Чхве Сунь Сил давлат раҳбарига таъсир кўрсатиш орқали ишончни суистъемол қилгани борасида жанжал туфайли Жанубий Корея президентининг импичментига сабаб бўлаган мажаро юз берди. 2018 йил февралида Сунь Сил 20 йил қамоққа ҳукм қилинди.

XS
SM
MD
LG