Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:42

1 августдан суюлтирилган газ қимматлайди


1 августдан эса аҳолига сотиладиган суюлтирилган газнинг 1 килограмми нархи 800 сўм бўлади. Бу ҳақда “Ўзтранcгаз” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгаши иштирокида ташкил этилган конференцияда айтилган маълумотларга таяниб “Халқ сўзи” хабар қилди.

Айни пайтда 1 килограмм суюлтирилган газ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда эса 500 сўмдан етказиб бериляпти.

“Ҳозирги кунда республикамиздаги 6 миллион 143 минг истеъмолчига газ ёқилғиси етказиб берилмоқда. Шундан 3 миллион 300 мингта уй-жой, 83 мингга яқин улгуржи истеъмолчи табиий, 2 миллион 760 минг аҳоли хонадонлари эса суюлтирилган газ билан таъминланмоқда”, дейилган “Халқ сўзи” хабарида.

XS
SM
MD
LG