Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2018, Тошкент вақти: 09:09

Покистонда худкуш ҳужуми қурбонлари сони 20 нафарга етди


Авами миллий партиясидан вилоят ҳокимиятига номзод Ҳарўн Аҳмад Билур ҳалок бўлди.

Покистонда сайлов кампанияси давомида амалга оширилган худкуш ҳужуми қурбонлари сони 20 га етди. Ҳужум учун масъулиятни Покистон толиблари ўз зиммасига олди.

10 июль куни мамлакат шимоли-ғарбида жойлашган Пешовар шаҳрида Авами миллий партияси йиғини бошланишини кутаётган одамларни мўлжалга олган худкуш ҳужумчи ўзини портлатиб юборган эди.

11 июль куни Покистондаги толиблар матбуот котиби Муҳаммад Хуросоний ҳужумни толиблар амалга оширганини билдирди. Ҳужумда Авами миллий партиясидан вилоят ҳокимиятига номзод Ҳарўн Аҳмад Билур ҳалок бўлди.

Ҳужумда, шунингдек, 65 одам жароҳат олган.

Жангарилар бундан аввал ҳам партияга ҳужум қилган, чунки ушбу дунёвий партиянинг аксар аъзоси пуштунлар бўлиб, улар толиблар ва бошқа экстремистларни қоралаб келади.

Билурнинг отаси Башир Аҳмад Билур 2012 йил худкуш ҳужумида ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG