Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2018, Тошкент вақти: 09:12

Таиландда ғорга қамалиб қолган болаларнинг барчаси қутқарилди


Таиландда қутқарув ишлари олиб борилган жой.

Таиландда ғорга қамалиб қолган болаларнинг барчаси қутқарилди. Бу ҳақда мамлакат расмийлари 10 июлда маълум қилдилар.

Қутқарув ишларида 10 давлатдан келган минг нафардан ортиқ қутқарувчи иштирок этди.Қутқарув ишлари жараёнида бир ғаввос ҳалок бўлган.

Болаларнинг 4 нафари 8 июлда, яна 4 нафари 9 июлда ғордан олиб чиқилган. 10 июлда ғор ичида яна 4 бола ва 1 мураббий қолаётган эди.

23 июнь куни 11-16 ёш оралиғидаги 12 бола ва бир мураббийдан иборат футбол жамоаси аъзолари Таиланднинг Тхам Луанг ғорида йўқолиб қолган эди. Улар 2 июлда ғор ичидан топилган.

Ўшанда йўлакларини 5 метргача баландликда сув босган ғордан болаларни олиб чиқиш учун бир неча ой вақт сарфланиши мумкинлиги айтилган эди.

XS
SM
MD
LG