Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2018, Тошкент вақти: 01:05

Пахта йиғим-теримида теримчиларга 1 кило пахта учун 700-800 сўм ҳақ тўланади


Пахта теримига чиқарилган ҳашарчилар.

Жорий йилги пахта терими мавсумида ҳашарчиларга қўлда терилган ҳар бир кило пахта учун ўтган йилга қараганда кўпроқ ҳақ тўланади. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги қарори Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Пахтани териб олиш босқичларида меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасида таъкидланишича, қўлда терилган 1 кило пахта учун биринчи босқичда 700 сўм, иккинчи босқичда 800 сўм ҳақ тўланади.

Машинада терилган 1 тонна пахта учун эса 350 000 сўмдан ҳақ тўлаш режалаштирилмоқда.

Ўтган йили қўлда терилган бир кило пахта учун 500 сўмдан ҳақ тўланган эди.

"Кун уз" нашрининг ёзишича, қарорда пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказиш учун жойларда камида 100 нафар теримчидан иборат бўлган теримчилар отрядлари ташкил этиш ҳам назарда тутилган.

“Таъкидлаш жоизки, ҳужжат лойиҳасида "теримчилар отряди" таркиби ҳақида аниқ ёзилмаган. Умид қиламизки, отряд таркибига таълим ва тиббиёт муассасалари вакиллари, шунингдек талабалар ва ўқувчилар киритилмайди”, деб ёзади нашр.

XS
SM
MD
LG