Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:04

ИИВга "тасодифан кирган нопоклар"? Қаршида фермерлар милиция томонидан муттасил калтакланмоқда


ИИВга "тасодифан кирган нопоклар"? Қаршида фермерлар милиция томонидан муттасил калтакланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:40 0:00

ИИВ аёлни ечинтириб таҳқирлаган капитан Санъат Умаровни "ИИВ сафларига тасодифан кириб қолган нопок ходим" деб атади. Муштарийларга кўра, милиция тизимида бу каби ходимлар кам эмас. Жумладан, қаршилик фермерларнинг айтишича, улар туман ИИВ бошлиғи Жаҳонгир Ражабов томонидан муттасил калтакланмоқда.

Каттақўрғон ИИВ ходими томонидан таҳқирланган аёл воқеасига расмий муносабат билдирган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ўғриликда гумонланган аёлни қип-яланғоч қилиб ечинтирган капитан Санъат Умаровни "ИИВ сафларига тасодифан кириб қолган нопок ходим" деб атади. Айни баёнотида вазирлик ўз сафларини бу каби тасодифан кириб қолган ходимлардан тозалаш мақсадида, доимий равишда кескин чоралар кўриб борилаётганини маълум қилди. Бироқ Озодликка мурожаат қилаётган муштарийларга кўра, милиция тизимида бу каби ҳолатлар мунтазам кузатилаяпти. Жумладан, қаршилик фермерларнинг айтишича, улар туман ИИВ бошлиғи Жаҳонгир Ражабов томонидан муттасил калтакланмоқда.
XS
SM
MD
LG