Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:16

Трамп: Шимолий Корея энди дунёга ядровий таҳдид солмайди


АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан 12 июнь куни Сингапурда учрашди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан 12 июнь куни Сингапурда учрашди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Пхеньян энди дунёга ядровий таҳдид солмаслигини айтди.

Трамп 12 июнь куни Сингапурда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан тарихда биринчи марта учрашиб, Корея ярим оролини денуклеаризация – ядровий қуроллардан озод ҳудудга айлантириш масаласини муҳокама қилди.

Учрашув якунланиши биланоқ Трамп Шимолий Корея билан ҳужжат имзоланганини ва “тез орада ядровий қуролсизланиш” бошланишини билдирди.

Бунинг учун АҚШ Жанубий Корея билан ўтказиб келаётган қўшма ҳарбий машқлар тўхтатилиши мумкин.

13 июнь куни АҚШга қайтган президент Twitterда:

- Ҳозиргина қўндим. Узоқ сафар бўлди, аммо энди ҳамма президентлик курсисига ўтирган пайтимга солиштирганда ўзини хавфдан анча йироқ ҳис қилса бўлади, - деб ёзди.

- Шимолий Корея ядровий таҳдиди энди йўқ. Ким Чен Ин билан учрашиш жуда қизиқ ва ижобий бўлди.

Президент, шунингдек, америкаликлар энди тинч ухлай олиши мумкинлиги ҳақида ёзди:

- Бошида Шимолий Корея билан уруш бошланади, деб ишонишди. Президент Обама Шимолий Корея бизнинг энг йирик ва энг хавфли муаммомиз эканлигини айтганди. Бошқа бундай эмас – бу кеча хотиржам дам олинглар!

XS
SM
MD
LG