Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2018, Тошкент вақти: 03:59

Тожикистонда коррупция учун жазо кучайтирилди


Тожикистон парламенти 13 июнь куни Жиноят кодексига ўзгартиш киритди, унга кўра пора олиш ёки пора талаб қилганларга жазо кучайтирилади.

Куч ишлатиш идоралари ходимларнинг фикрича, айни дамда мамлакатда амал қилаётган жарима кўринишидаги чоралар коррупция жинлоятлари учун кўриладиган жазода самара бермаяпти.

Коррупцияга қарши кураш Давлат агентлиги раисининг ўринбосари Тоҳир Нурзода парламент мажлисида қилган чиқишида таъкидлашича, «статистика ва тажрибадан кўриниб турибдики сўнгги икки йилда коррупция билан боғлиқ жиноятлар сони ошган. Бу каби жиноятлар учун жарималар солиниши жиноятларнинг кўпайишига ҳисса қўшмоқда”. “Шу сабабли биз БМТ таклифини эътиборга олиб коррупция жиноятлари учун жарималарни бекор қилиш керак, деган хулосага келдик», - деди амалдор.

Икки йил муқаддам Тожикистон парламенти Жиноят Кодексига ўзгартириш киритиб “пора олувчилар”га бир кунлик қамоқ кунини 200 сомони(22 долларга яқин)га алмаштиришни “сотиб олиш” имкониятини яратиб берган эди.

Натижада депутатлар қонун лойиҳасини қабул қилишган эди.

XS
SM
MD
LG