Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:04

Туркияга учиб кетишига уч марта рухсат берилмаган туркманистонлик ўзини осди


TURKMENISTAN -- This photo is taken 14 February 2007 shows passengers waiting for check-in at Ashgabat International Airport, in Ashgabat, Turkmenistan, 14 February 2007.
TURKMENISTAN -- This photo is taken 14 February 2007 shows passengers waiting for check-in at Ashgabat International Airport, in Ashgabat, Turkmenistan, 14 February 2007.

Ашхободдаги аэропортда халқаро рейсга уч марта қўйилмаган дашўғузлик эркак ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “ Озодлик”нинг Дашўғуздаги мухбири хабар берди.

"Дашўғуз вилоятининг Ақдепе туманида яшовчи эркак уч марта Туркияга учиб кетишга уринди. Унга ҳеч қаерга чиқиб кетишига руҳсат берилмаслиги айтилганидан сўнг тунги бирларда ўз уйидаги дарахтга ўзини осди", - дея хабар берди “Озодлик”нинг минтақадаги мухбири.

“Озодлик”ка эндигина маълум бўлган бу ҳодиса апрель ойининг иккинчи ярмида юз берган. “Озодлик” мухбири марҳумнинг яқинларига таяниб маълум қилишича, у қарз олиб Туркияга кетиш учун чипта харид қилган, мана шу қарзларни қайтара олмагани ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган.

"Оғир моддий аҳволда бўлгани туфайли у болаларини озиқ-овқат ва мактабга зарур бўлган буюмлар билан таъминлай олмаган. У катта фоиз эвазига қарз олишга мажбур бўлди. Туркияга бориш учун зарур ҳужжатларни тўплади. Аммо унинг ҳаракатлари зое кетди. Унинг қарздан қутилиш учун сотадиган бирор бир нарсаси ҳам йўқ эди. Шу сабабли жонига қасд қилишга мажбур бўлди", - дея хабар беради “Озодлик”нинг Дашўғуздаги мухбири.

Марҳумнинг қариндошларининг айтишларича, у ўлимидан аввал хат қолдирган, хатда ишсизлик ва қашшоқликдан чарчагани таъкидланади.

"Айрим дайхан (деҳқон) бирлашмаларида деярли барча пахтакорлар ўз ишларини ташлашди ва кетиб қолишди. Айни дамда вилоятда ишлов берилмаган пахта майдонлари бор. Айримлар оилалари билан бош олиб кетмоқда. Бюджет ташкилотидагилар ҳам кета бошлади", - дея таъкидлайди “Озодлик” мухбири.

XS
SM
MD
LG